Тошкентда шаҳарнинг уч фуқароси номига АҚШдан жўнатилган 39 дона iPhone 6, iPhone 6+ ва LG русумидаги телефонлар мусодара қилинди. Бу ҳақда «12news.uz» хабар бермоқда.
Тошкент шаҳар божхона бошқармаси маълумотларига кўра, мазкур қимматбаҳо мобил алоқа воситалари божхона декларациясида кўрсатилмагани учун олиб қўйилган.
«Инсон ва қонун» нашри хабарига кўра, мазкур ҳолат бўйича ҳуқуқбузарларга нисбатан тегишли чоралар кўрилади.
Изоҳ (0)