Киевда 25 август, сешанба куни кечқурун таълим ва фан вазирлиги биноси яқинида вазир ўринбосари Инна Совсуннинг машинасини ўққа тутишди, дея хабар бермоқда «Koрреспондент.net» вазирлик раҳбари Сергей Квит Facebook’да қолдирган постга таяниб.
«Украина таълим ва фан вазирлиги ёнида менинг биринчи ўринбосарим Инна Совсуннинг машинаси отиб кетилди. Ҳеч ким жабрланмади. Фақат менга маълум бўлган факт ҳақида хабар қилмоқдаман. Ҳозирча бошқа ҳеч қандай ахборот йўқ», — деб ёзди Квит.
Совсуннинг ўзи ҳам Facebook’даги саҳифасида фавқулодда ҳолат ҳақидаги хабарни тасдиқлади. Унинг ёзишича, отишма чоғида у ўз кабинетида бўлган, машинада ҳайдовчиси ўтирган, ўқлардан бири унинг боши устидан учиб ўтган. Совсун бунгача ҳеч қандай таҳдидлар олмаганини таъкидлади.
Изоҳ (0)