Афғонистон полицияси, армияси ва Миллий хавфсизлик директорати сўнгги бир кун ичида ўтказилган махсус қўшма операциялар вақтида 41 нафар жангарини йўқ қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Махсус операциялар Нангарҳар, Парвон, Бағлон, Қундуз, Фарёб, Сарипул, Қандаҳор, Забул, Урузғон, Ғазни, Ҳирот ва Ҳилмонд вилоятларида ўтказилган.
41 нафар жангари йўқ қилинганидан ташқари, 16 нафари ярадор бўлган, 11 нафари ҳибсга олинган. Махсус операция давомида кичик ва катта калибрли қурол-яроғ топилган ва мусодара қилинган.
Изоҳ (0)