Шарқий Қозоғистон вилоятидаги Медведка қишлоғида истиқомат қилувчи 65 ёшли фуқарони айиқ ғажиб кетди. Бу ҳақда «Nur.kz» хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, эркак 19 август куни қишлоқдан 10—15 километр масофада жойлашган ўрмондан мевалар териб келиш мақсадида уйдан чиқиб кетиб, қайтиб келмаган. Қидирув ишларига 15 нафар полициячи жалб этилган.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари ўрмоннинг ҳар бир қарич майдонини кўздан кечириб, эркакнинг жасадини ўрмон ичидаги ирмоқ яқинидан топган. Жасад устида айиқнинг сўйлоқ тишлари ва тирноқларидан қолган излар бўлган.
Маҳаллий аҳолининг қайд этишича, мазкур воқеадан бир муддат аввал қишлоқ яқинида юк машинаси айиқ боласини уриб кетганди. Одамларнинг тахминича, айиқ ҳалок бўлган боласи учун шу йўл билан қасос олган бўлиши мумкин.
Изоҳ (0)