Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида дзюдо кураши бўйича жаҳон чемпионати давом этмоқда. Бугун, 25 август куни мусобақанинг иккинчи кунги баҳсларини 66 кг вазн тоифасидаги полвонлар бошлаб берди. Ушбу вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини Ришод Собиров ҳимоя қилаётганди, деб хабар беради «Olamsport.com».

Фото: olamsport.com

Фото: olamsport.com

Олимпия ўйинларининг икки карра бронза медаль совриндори жаҳон чемпионатининг бронза медалига сазовор бўлди. Собиров ўтиш баҳсида аввалига италиялик Элио Вердени, кейин эса қозоғистонлик Елдос Жумахановни мағлубиятга учратиб, бронза медалини қўлга киритди.

Эслатиб ўтамиз, Ришод Собиров дастлаб венесуэлалик Серхио Маттейни, кейин арманистонлик Арсен Газарянни, нимчорак финалда япониялик Масаши Эбинумани мағлубиятга учратганди. Аммо чорак финалда кореялик Баул Анга имкониятни бой бериб қўйган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Андижондаги заправкада навбатсиз киришга уринган ҳайдовчи бир неча ИИБ ходимлари томонидан ушланди (видео)
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда нархларнинг ўсиши суръати январь ойида пасая бошлади
Маҳаллий
Тошкентда 12 ёшли қизнинг мурдаси зўрлик ва қотиллик аломатлари билан топилди