Ўзбекистоннинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин 24 август куни АҚШнинг Уинстон-Салем шаҳрида старт олган ва соврин жамғармаси 695 515 доллардан иборат йирик теннис турниридаги иштирокини бошлади, деб хабар қилади «Olamsport.com».
Қуръа натижасига кўра, ўзбекистонлик теннисчи илк даврада америкалик Дональд Янгга қарши кортга чиқди. Истомин дунё рейтингида ўзидан бир поғона юқорида турган теннисчига қарши 1 соату 13 дақиқа давом этган баҳсда 6:3, 6:3 ҳисобида ғалаба қозонди.
Энди Истомин кейинги босқичда франциялик Жо Вильфрид Тсонгага қарши кортга чиқади.
Изоҳ (0)