Россиянинг Свердловск вилояти Берёзовский шаҳрининг «Пахтакор» болалар жамоаси Италия бўйлаб футбол турнесидан қайтиб келди, дея хабар бермоқда клуб матбуот хизмати.
«Биз Екатеринбургдаги саралаш босқичида ютиб чиқиш учун бор кучимизни ишга солдик», — деди «Пахтакор» ўйинчиларидан бири.
Дастурдан Рим, Римини, Венеция, Маранелло ва Миланга ташриф буюриш, шунингдек, Италиянинг Rimini Calcio клубининг ёшлар жамоаси билан беллашиш, «Сан-Сиро» стадионини бориб кўриш ва Ferrari автомобилида сайр қилиш ўрин олди.
Россияликлар италияликларни биринчи матчда 13:1, иккинчисида 9:3 ҳисобида мағлуб этди.
Изоҳ (0)