Шимолий Корея пойтахти Пхеньянда бўлиб ўтаётган футбол бўйича «Ari Sports Cup» халқаро ўсмирлар турнирида «Бунёдкор» футбол мактаби тарбияланувчилари ҳам иштирок этмоқда. Бу ҳақда "12news.uz" хабар бермоқда.
Отабек Ғуломхўжаев шогирдлари биринчи учрашувда мезбонларнинг «Пхеньян» жамоасига 0:3 ҳисобида имкониятни бой берган бўлса, кейинги икки ўйинда Жанубий Кореянинг «Кангвондо» ва Хорватиянинг НК ОСИЕК клубларидан тегишли равишда 2:0 ва 1:0 ҳисобида устун келди. Энди уларни ярим финалда мезбонларнинг яна бир жамоаси —«Спорт клуба 4.25» қарши олади.
Ўйинлар Шимолий Корея пойтахтида жойлашган Осиё қитъасидаги энг катта стадионда ўтказилаётгани ва уларга 50-60 минг нафар томошабин йиғилаётгани айтилмоқда.
Изоҳ (0)