Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Англиянинг «Манчестер Юнайтед» футбол клуби Мадриднинг «Реал» жамоаси ярим ҳимоячиси Гарет Бэйлни сотиб олишга яна бир бор уриниб кўрди, дея хабар бермоқда «Korrespondent.net».

Фото: korrespondent.net

Фото: korrespondent.net

Бироқ Мадрид клуби 26 ёшли уэльсликни ҳеч қандай пул эвазига сотмаслигини маълум қилиб, «Манчестер Юнайтед»нинг таклифига рад жавобини берди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Манчестер Юнайтед»нинг голландиялик бош мураббийи Луи ван Гал клуб раҳбариятидан нима қилиб бўлса-да, Бэйл билан шартнома имзолашни талаб қилаётгани ҳақида хабар берилган эди.

Футболчининг ўзи 2015 йил баҳорида Англия клубларини деб «Реал»дан кетиш нияти йўқлигини билдирган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Иқтисодиёт
Коррупция даражаси, иқтисодий эркинлик индекси: Ўзбекистоннинг халқаро рейтинглардаги ўрни қандай ўзгармоқда?
Дунё
АҚШ Ельциннинг Украина ҳақидаги баёнотини махфийликдан чиқарди
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда фрилансерлик: улар қанча маош олади ва нега кўпаймоқда?