Австрия пойтахти Вена шаҳрида шахмат бўйича Vienna Chess Open 2015 халқаро турнири якунига етди, деб хабар беради «Olamsport.com».
«А» гуруҳидаги кучлилар турнирида иштирок этган ўзбекистонлик Ирина Геворгян сўнгги турда мағлуб бўлди. Ушбу кучлилар турнирида 265 нафар иштирокчи дона сурди.
Геворгян оқ доналарда ўйнаб Аркелл Кейтга ютқазиб қўйди. Тўққизта турда Геворгян 6,5 очко жамғарди ва 19-ўринни эгаллади. Агар Ирина сўнгги турда ғалаба қозонганида камида 5-ўринни банд этган бўлар эди.
7,5 очко тўплаган италиялик Рамбалди Франческо қўшимча кўрсаткичларга кўра мусобақада ғолиб бўлди.
Изоҳ (0)