Испания Примерасининг 1-туридаги «Атлетик» — «Барселона» (0:1) учрашувида каталонияликлар ҳужумчиси Лионель Месси пенальтини ишончсиз амалга оширди, натижада дарвозабон тўпни қайтарди, деб хабар беради «Arena.uz».
Аргентина терма жамоаси етакчиси Каталония клуби таркибида 64 марта 11 метрлик нуқтага яқинлашган ва 14 бора гол киритишнинг уддасидан чиқа олмаган (омадсиз зарбалар фоиз кўрсаткичи – 22,2).
«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналдуда бу натижа 10,9% ни ташкил қилади, яъни у 63 марта пенальти тепишга муяссар бўлган ва уринишларининг фақат еттитасини голга айлантира олмаган.
Изоҳ (0)