Беларусь президенти олти нафар мухолифатчини қамоқдан озод қилди. Улар орасида президентлик лавозимига собиқ номзод Николай Статкевич ҳам бор. Бу ҳақда «Эхо Москви» радиоси хабар берди.
59-ёшли Статкевич 5 йил аввалги сайловлардан сўнг қўлга олинган 10 нафар сиёсатчи орасида охирги бўлиб озодликка чиқди. У 2011 йилда Лукашенко қайта сайлангач, оммавий намойишлар уюштирганликда айбланиб, 6 йиллик қамоқ жазосига ҳукм этилганди.
Изоҳ (0)