22 август, шанба куни Шарқий Хитойнинг Шаньдун провинциясидаги кимё заводида кучли портлаш рўй берди. Шундан сўнг, корхонада ёнғин бошланган. Бу ҳақда»Gazeta.kz» хабар бермоқда.
Портлаш кучи шу даражада бўлганки, икки километр атрофдаги уйларнинг ойналари синиб тушган. Ҳодиса жойига қутқарувчилар етиб келган, аҳоли хавфсиз жойга кўчирилмоқда. Қурбонлар ва жароҳатланганлар тўғрисида аниқ маълумотлар ҳозирча берилмаган.
Изоҳ (0)