22 август, шанба куни бортида тўрт киши, жумладан, бир нафар ёш бола бўлган Robinson 44 хусусий самолёти Москва дарёсига қулаб, чўкиб кетди. Бу ҳақда Россия ФВВ сайти хабар берди.
Ҳодиса соҳилдан 30 метр узоқликда рўй берган. Қутқарувчилар сувга қулаган тўрт кишини ҳам эсон-омон олиб чиқишга муваффақ бўлди. Уларга тиббий ёрдам талаб қилинмади.
Эслатиб ўтамиз, 8 август куни Истра сув омбори осмонида Robinson 44 вертолёти Cessna гидроплани билан тўқнашиб кетгани оқибатида 9 киши ҳалок бўлганди.
Изоҳ (0)