Лондонда 35 метр баландликда ва икки янги кўп қаватли уй ўртасида шаффоф осма бассейн қурилади. Бу ҳақда «UzDaily.uz» хабар бермоқда.
«Самовий бассейн» деб номланган лойиҳани аввал Apple дўконлари дизайни билан шуғулланган Eckersley O’Callaghan компанияси ишлаб чиқди. Ўнинчи қаватда икки уйни бирлаштирадиган, конструкцияси пластикдан тайёрланиб, махсус подшипниклар ёрдамида қотириладиган очиқ бассейннинг узунлиги 25, эни 5, чуқурлиги эса 3 метрга боради.
Бассейн шаҳар маркази яқинидаги Найн-Элмз туманида жойлашган Embassy Gardens мажмуининг таркибий қисми сифатида лойиҳалаштирилган.
Изоҳ (0)