Жанубий Кореянинг баъзи қишлоқлари аҳолисини КХДР томонидан тўплардан ўқ ёғдирилиши туфайли эвакуация қилиш ҳақида буйруқ берилди, деб ёзади «РИА Новости» «Рёнхап» агентлигига таяниб.
Хусусан, Йончхон уездининг Хвенсонни ва Самгонни қишлоқлари эвакуация қилинмоқда.
Жанубий Корея президенти Пак Кин Хе Миллий хавфсизлик кенгаши мажлисини чақирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ КХДР Корея ярим оролини иккига ажратиб турувчи ҳарбий демаркация чизиғининг ғарбий қисми бўйлаб Жанубий Корея ҳарбийлари жойлашган нуқталарни ўққа тутгани хабар берилган эди.
Изоҳ (0)