Қозоғистон ҳукуматининг тенгени эркин оқимга қўйиб юбориш қароридан сўнг республика миллий валютаси АҚШ долларига нисбатан рекорд даражадаги паст кўрсаткичга тушиб кетди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
20 август куни Тошкент вақти билан 10:08 да Қозоғистон биржасидаги савдолар чоғида 1 доллар учун 200 тенге миқдорида энг паст кўрсаткич ва 257 тенге миқдорида энг баланд кўрсаткич қайд этилди.
Тенгенинг ўртача курси савдолар бошидан буён 57 тенгега ўсиб, 255,26 тенгени ташкил этди.
Нашр эслатишича, аввалроқ Қозоғистон ҳукумати жаҳон иқтисодиётидаги салбий ўзгаришлар туфайли, валюта коридорини бекор қилиб, эркин оқимдаги миллий валюта курсига ўтишга қарор қилган эди.
Изоҳ (0)