Жанубий Корея ОАВлари КХДР билан чегара чизиғида қуролли ҳодиса содир бўлгани ҳақида хабар берди, деб ёзади «РИА Новости». Дастлабки маълумотларга кўра, шимолий кореялик ҳарбийлар қуролсизлантирилган ҳудуднинг ғарбий қисмида ўт очган.
«Рёнхап» агентлиги хабари бўйича, КХДР Корея ярим оролини иккига ажратиб турувчи ҳарбий демаркация чизиғининг ғарбий қисми бўйлаб Жанубий Корея ҳарбийлари жойлашган нуқталарни ўққа тутган.
Жанубий Корея ҳарбийлари таъкидлашича, жавоб ўти очилмаган. Бошқа тафсилотлар келтирилмаяпти.
Изоҳ (0)