NASA тадқиқотчилари 2015 йил июлидаги ҳарорат рекорд даражани ташкил этганини маълум қилди. Уларнинг таъкидлашича, бу ойдаги ўртача ҳарорат 4000 йил мобайнидаги энг юқори кўрсаткичга етган. Бу ҳақда «Сегодня.ua» хабар берди.
Тадқиқотчилар илмий кузатишлар ва археологик қазишмалар давомида олинган маълумотлар Ер кейинги тўрт минг йил ичида ҳароратнинг энг юқори нуқтасига етганидан далолат бераётганини айтмоқда.
Июлда дунёнинг кўплаб мамлакатларида энг юқори ҳарорат қайд этилди: Испанияда 39,9, Германияда 40,3, Эронда эса 70 даражадан ошган.
Изоҳ (0)