Хитойда кибержиноятларда гумон қилиниб, ярим йил ичида 15 минг киши ҳибсга олинди, дея хабар бермоқда Reuters.
Полиция тармоқдаги жиноятлар ҳақидаги жами 7,4 мингта ишни тергов қилди ҳамда 66 та сайтни порнография, қурол ёки портловчи моддалар сотиш ҳақида эълонлар ҳамда қимор ўйинлари рекламаларини жойлашда гумонлаб, текшириб чиқди.
Нашр эслатишича, 2015 йил июлида Хитойда тармоқдаги жиноятларга қарши кураш бўйича олти ойлик дастур ишга туширилган ва у «Интернетни тозалаш» деб ном олган эди.
Изоҳ (0)