Дунёнинг энг йирик банклари валюта курсларини манипуляция қилганлик айбловлари юзасидан кўп миллиардли даъволарга тайёрланмоқда, деб ёзади The Financial Times.
Тўққизта молиявий тузилма (улар орасида Goldman Sachs, Bank of America, HSBC, Royal Bank of Scotland бор) Forex бозоридаги ҳийла-найранглар туфайли пул йўқотган инвесторларнинг гуруҳ бўлиб берган даъвосига 2 миллиард доллар тўлашга қарор қилди. Банклар, шунингдек, жабрланувчилар билан бундан кейин ҳам ҳамкорлик қилишга ваъда берди.
Газета ёзишича, ушбу қарор шу турдаги воқеаларга ўрнак бўла оладиган муҳим ҳодиса бўлади ҳамда тез орада Европа ва Осиё инвесторларида кредит ташкилотларига нисбатан муқобил даъволар пайдо бўлади.
Изоҳ (0)