Беларусь президенти Александр Лукашенко дам олиш кунларининг бир қисмини ўзининг қароргоҳида ҳосил йиғим-теримига сарфлади. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати 16 август, якшанба куни хабар қилди.
Лукашенко ўзининг кичик ўғли Николай билан бирга меҳнат қилди.
«18 сотих майдонни бир ярим соатда уддаладик. 70 қоп картошка миқдоридаги ҳосил бизни қувонтирди», — дейилади хабарда. Таъкидланишича, яқин кунларда барча тўпланган маҳсулотлар болалар уйи ва қариялар уйига берилади.
Шунингдек, президент қароргоҳида полиз экинларидан тарвуз ва қовунларнинг йиғими бошланди.
Изоҳ (0)