Бортида 54 киши бўлган Индонезия самолётининг бўлаклари Папуа провинциясидан топилди, деб хабар қилади «Gazeta.ru».
Оксибилга ҳаракатланаётган ATR 72 самолёти Индонезиянинг Папуа провинциясида радардан йўқолиб қолганди. Унинг бортида 49 йўловчи бўлган, улардан беш нафари болалардир. Йўловчилардан ташқари беш нафар экипаж аъзоси ҳам бўлган.
Самолёт бортида бўлганларнинг ҳаммаси ҳаётдан кўз юмган.
Изоҳ (0)