Собиқ футболчи Диего Армандо Марадона 12 йилдан буён наркотик моддалар истеъмол қилмаслигини айтиб ўтди, деб хабар қилади «Uff.uz».
«Мана, 12 йилдирки кокаин истеъмол қилмайман. Чунки тонгда уйқудан уйғонишга қийналиб қолгандим. Энди барчаси ўтиб кетди. Мен фарзандларим ва қариндошларим учун соғлом турмуш тарзи юритишга қарор қилдим.
Боз устига яна бир фарзанд кўриш ҳақида ўйламоқдаман», — дейди Марадона.
Изоҳ (0)