АҚШнинг Цинциннати шаҳрида теннис бўйича «Мастерс» сериясига кирувчи, соврин жамғармаси 4 миллион 457 минг доллардан иборат йирик турнирнинг саралаш баҳслари якунланди, деб хабар беради «Olamsport.com».
Рейтингдаги ўрнини пасайтириб олган ўзбекистонлик теннисчи Денис Истомин ушбу мусобақанинг айнан саралаш баҳсларида иштирок этди.
Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси саралашнинг илк даврасида словакиялик Блаж Ролани 1:6, 7:6(6), 6:4 ҳисобида мағлуб этганди. Афсуски, Истомин асосий тўрга чиқиш йўлида германиялик Александр Зверевга 2:6, 6:3, 3:6 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Денис битта ғалаба учун 1590 доллар мукофот пулига эга бўлди, лекин очко олмади.
Изоҳ (0)