«Интер» ярим ҳимоячиси Матео Ковачич «Реал» билан шартнома имзолади. Бу ҳақда Испаниянинг AS нашри хабар берди, деб ёзади «Stadion.uz».
Хорватия терма жамоасининг 21 ёшли футболчиси билан мадридликлар ўртасидаги шартнома муддати маълум қилинмаган. Келишув суммаси 30 миллион евро бўлганлиги айтилмоқда.
Футболчига «Милан», «Ливерпуль» ва «Байер» клублари қизиққан. Ковачичнинг ўзи аввалроқ италян клубини тарк этмаслигини билдирганди.
Ковачичи ўтган мавсумда Италия чемпионатининг 35 учрашувида майдонга тушиб, 5 та гол урган, 3 та голли узатма оширган. Европа Лигасида 8 учрашувда 3 та гол киритган.
Ҳозирча ушбу трансфер расман тасдиқлангани йўқ.
Изоҳ (0)