Футбол бўйича Россия чемпионатининг 5-турида Санкт-Петербургнинг «Зенит» жамоаси Одил Аҳмедов тўп сураётган «Краснодар» клубини қабул қилиб, кутилмаганда 0:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Бу ҳақда «Olamsport.com» хабар бермоқда.
Меҳмон жамоа таркибида 21-дақиқада Сигурдссон, 50-дақиқада эса Лаборде гол киритди. Одил Аҳмедов 61-дақиқада айнан унинг ўрнига захирадан майдонга тушди.
Эслатиб ўтамиз, «Краснодар» ўз тарихида илк бор «Зенит»ни мағлуб этиши: шу пайтга қадар жамоалар 8 марта тўқнаш келган бўлса, улардан 2 тасида дуранг қайд этилган, 6 тасида эса «Зенит» ғолиб чиққан.
Изоҳ (0)