Европа футбол ассоциациялари уюшмаси — УЕФА ФИФАдан уюшма раҳбари Мишель Платинига нисбатан танқидий мақола уюштирилганлиги устидан текширув ўтказишни талаб қилмоқда. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
Платини ФИФА каби катта ташкилотни бошқаришга қодирлиги шубҳа остига олинган, аммо муаллифи кўрсатилмаган танқидий мақола турли таҳририятларга ФИФАнинг Цюрихдаги штаб-квартирасидан жўнатилган. УЕФА бош котиби Жанни Инфантино ФИФАдаги ҳамкасби Жером Валькега мазкур ҳолат юзасидан текширув ўтказишни сўраб, мурожаат этган.
Халқаро футбол ташкилотининг ўзида Платини билан боғлиқ мақола атрофидаги шов-шувларга ҳозирча изоҳ берилмади.
Изоҳ (0)