ФИФА собиқ вице-президенти ва Корея футбол ассоциациясининг аввалги раҳбари, жанубий кореялик 63 ёшли Чон Монжун 17 август, душанба куни Париждаги матбуот анжуманида ўз номзодини ФИФА президентлигига қўйишини расман эълон қилди. Бу ҳақда "РИА Новости" хабар берди.
Чон Монжун Халқаро футбол ташкилоти айни пайтда чуқур таназзулни бошидан кечираётгани ва у бундай нохуш вазиятни ўнглашга қодир етакчи эканлигини таъкидлаган.
Олдинроқ УЕФА президенти Мишел Платини, Либерия футбол ассоциацияси етакчиси Муса Билити, Иордания шаҳзодаси Али ибн ал-Ҳусайн, собиқ футболчилар Зико, Марадона ва Давид Жинола ФИФА раҳбарлиги учун сайловда қатнашиш истагини билдирган.
Изоҳ (0)