Канаданинг Торонто шаҳрида табиат ҳимоячилари мисли кўрилмаган амалиётга қўл урди: шаҳарлик фуқаро уйида сақлаб келган 150 та тимсоҳ маҳаллий зоопаркка кўчирилди. Бу ҳақда «Nat-geo.ru» хабар бермоқда.
Канаданинг йирик шаҳарларидан бири —Торонтода яшовчи шахс кўп йиллар давомида унча катта бўлмаган уйида кайман, аллигатор ва бошқа турдаги жами 150 та тимсоҳ сақлаган. Уларнинг ёши ҳар хил, баъзиларининг узунлиги 3,5 метргача боради.Судралиб юрувчилар қачон ва қандай қилиб торонтоликнинг қўлига тушиб қолгани ҳозирча номаълум.
Шаҳардан 150 километр узоқликда жойлашган Indian River Reptile Zoo вакиллари тимсоҳлар ҳақида қайғуришни уларнинг эгаси бу ҳақда ёрдам сўрагач, ўз зиммасига олди. Мутахассисларнинг ҳозирча шикоятлари йўқ: тимсоҳлар қуёш нурини кўрмаган ва ҳаракат етишмаган бўлса-да, саломатлиги хавотирга ўрин қолдирмади. Уларни зоопаркка кўчириш учун 20 киши, 4 та юк машинаси ва 8 соат вақт керак бўлди.
Энг қизиғи, ўтган йиллар давомида тимсоҳлар ишқибози устидан ҳеч қандай арз келиб тушмаган: яқин атрофда яшовчилар антиқа «қўшнилар»и борлигини ҳатто пайқамаган.
Изоҳ (0)