АҚШнинг Калифорния штатидаги Йосемит миллий паркида ухлаб ётган чодирига дарахт қулаши оқибатида икки нафар бола ҳалок бўлди. Бу ҳақда KTLA телеканалига таяниб, "ТАСС" хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, чодир кемпинг учун мўлжалланган махсус майдонда жойлаштирилган. Дарахт қулаган пайт у ерда болаларнинг ота-онаси бўлмаган.
Миллий парк раҳбарияти Калифорнияда қаторасига тўртинчи йил давом этаётган қурғоқчилик туфайли дарахт илдизи мўртлашиб, қулаб тушганини таъкидламоқда. Мутахассислар ҳисоб-китобига кўра, ушбу муддат мобайнида штатда жами 12 миллионга яқин дарахт қуриган.
Изоҳ (0)