Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

«Атлетик» ҳамда «Барселона» клублари ўртасидаги футбол бўйича Испания Суперкубогининг дастлабки ўйинида бильбаолик футболчилар йирик — 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Бу ҳақда «Uff.uz» хабар бермоқда.

Фото: sportskeeda.com

Фото: sportskeeda.com

Ўйиннинг 13-дақиқасида Сан Хосе чамаси 49 метрлардан зарба йўллаб, Тер Штегенни доғда қолдиришга муваффақ бўлган бўлса, 53-дақиқага келиб, Адурис ҳисобдаги фарқни иккита тўпгача етказди.

Орадан тўққиз дақиқа ўтар-ўтмас, Адурис ҳисобни йирик — 3:0 кўринишга олиб келди. 68-дақиқада эса Адурис пенальтидан ўзининг ўйиндаги учинчи голини киритиб, якуний 4:0 натижасини ўрнатди.

«Барселона» тўртта голга ҳатто битта гол билан ҳам жавоб қайтара олмади. ‘Севилья’ ‘камбек’и ‘Барса’га салбий таъсир ўтказганми ёки бошқа бир сабаб борми, униси номаълум. Аммо Луис Энрике шогирдлари энди ‘Камп Ноу’да бу шармандалик унутилишини таъминлашлари лозим», — дейилади хабарда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар