Ўзбекистонлик истеъдодли теннисчи Санжар Файзиев Беларусь пойтахти Минск шаҳрида ўтказилаётган турнирнинг жуфтликлар мусобақасида финалга чиқа олмади, деб хабар қилади «Olamsport.com».
Грузиялик шериги Александр Метревели билан тандем ҳосил қилган Файзиев ярим финалда украиналик Ужиловский ҳамда беларуслик Дубинский жуфтлигига 6:7, 5:7 ҳисобида мағлуб бўлди.
Минск турнирининг мукофот жамғармаси 15 минг АҚШ долларини ташкил қилади. Amkodor Cup мусобақасида Санжар Файзиев саккизинчи рақам остида таснифланган.
Эслатиб ўтамиз, Файзиев яккалик баҳсларида ярим финал йўлланмасини қўлга киритган.
Изоҳ (0)