Миср президенти Абдулфаттоҳ ас Сисий Сувайш канали махсус иқтисодий ҳудудини ташкил этиш ҳақида фармон чиқарди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Иқтисодий ҳудуд Сувайш канали ўзани бўйлаб 460 квадрат километр майдонда фаолият юритади. Мамлакат маъмурларининг таъкидлашича, ушбу минтақада хорижий инвесторларни ўзига жалб этишга қодир ва барча индустриал хизмат турларини таклиф этадиган дунё миқёсидаги саноат маркази яратилади. Миср иқтисодиёт вазирлиги тахминларига кўра, янги иқтисодий ҳудудда жойлаштириладиган корхоналар кейинчалик мамлакат иқтисодиёти умумий ҳажмининг учдан бир қисмини шакллантириши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, 6 август куни Мисрда 72 километрга чўзилган ва олдингидан деярли икки баробар кўп кема ўтишини таъминлайдиган янги Сувайш каналининг расмий очилиши бўлиб ўтганди.
Изоҳ (0)