Аргентинанинг Буэнос-Айрес вилоятида юз берган сув тошқинлари сабаб 11 минг киши ўз уй-жойини ташлаб чиқишга мажбур бўлди. «РИА Новости» хабарига кўра, ҳодиса жойида қутқарувчилар иш олиб бормоқда.
Аввалроқ Аргентинанинг энг йирик вилоятида кузатилаётган табиий офат натижасида уч киши ҳалок бўлгани, 3 минг киши эвакуация қилингани маълум бўлганди. Яна бир киши бедарак йўқолгани айтилмоқда.
Тинимсиз ёққан кучли ёмғир сабаб дарёлардаги сув сатҳи кескин кўтарилган. Тошқинлардан айниқса Лухан, Пилар, Сан Антонио де Ареко, Мерседес, Сальто, Тигре каби шаҳарлар жиддий талофат кўрди.
Маълумотларга кўра, 12—13 август кунлари ҳам вилоят ҳудудида ёғингарчилик кутилади.
Изоҳ (0)