Японияда пойтахти ва жанубида биринчи ядро реактори қайта фаолиятини бошлагани муносабати билан норозилик намойишлари бўлиб ўтди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Қурилмани ишга туширган «Сэндай» АЭС дарвозалари олдида шиорлар кўтариб олган юзга яқин киши тўпланди. Станцияга киришни 80 нафар полициячи қўриқлаган. Япония парламенти яқинида ҳам 150 киши йиғилиб, барча реакторларни йиғиштириб ташлаш ва мамлакатда атом энергетикаси тикланишини тўхтатишни талаб қилди.
Эслатиб ўтамиз, «Фукусима-1»даги фалокатга қадар атом энергетикаси Япониянинг салкам 30 фоиз эҳтиёжини қоплаётган эди.
Изоҳ (0)