Хитойда чой рекламаси учун АҚШ президенти Барак Обама ва КХДР етакчиси Ким Чен Ин бир-бирини қучоқлаб тургани тасвирланган суратдан фойдаланилди. Бу ҳақда «Nur.kz» хабар бермоқда.
Ўзаро кескин муносабатларда бўлган икки мамлакат раҳбарлари тасвирланган постерга қуйидагича ёзув ҳам илова қилинган: «(Маҳсулот номи)ни ичиб, бутун дунё одамлари бирлашади».
Мазкур ҳолат юзасидан Вашингтон ва Пхеньян ҳозирча ҳеч қандай баёнот берганича йўқ. Шунингдек, реклама муаллифлари Обама ва Ким Чен Ин қиёфасидан фойдаланиш учун рухсат олган-олмаганлиги ҳам аниқ эмас.
Қайд этиш жоиз, Хитой қонунчилигига мувофиқ, «бошқа шахсларнинг исми ва суратларидан фойдаланганда реклама берувчи ёки реклама агенти улардан олдиндан ёзма кўринишда рухсат олиши керак».
Маълумот учун, АҚШ ва Шимолий Корея ўртасида ўзаро дипломатик алоқалар расман 1950 йилда узилган ва шундан бери қайта тикланмаган.
Изоҳ (0)