Германия жанубидаги Бавария федераль ерида АҚШ ҳарбий самолёти ҳалокатга учради. Бу ҳақда «РИА Новости» маълумотларига таяниб, «Сегодня.ua» хабар бермоқда.
Ҳодиса маҳаллий вақт билан 9:30 да Кройсен шаҳри яқинидаги Юқори Франкония округида рўй берган. Полиция маълумотларига кўра, учувчи қулаётган самолётдан катапульта ёрдамида тушиб қолишга улгурган ва унча оғир бўлмаган жароҳатлар олган.
Ҳалокат сабаблари ҳозирча маълум эмас.
Изоҳ (0)