Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Покистон ғарбидаги Белужистон вилоятида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси натижасида 12 киши ҳалок бўлди, 20 дан ортиқ одам тан жароҳати олди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.

Фото: ktla.com

Фото: ktla.com

Дастлабки маълумотларга кўра, Калат туманида ёнилғи олиб кетаётган автоцистерна йўлакай йўналишда ҳаракат қилаётган тўрт автомобилни уриб юборган.

Оқибатда камида12 киши ҳаётдан кўз юмган, 20 дан ортиқ одам турли даражада тан жароҳати олган, улардан уч нафари оғир аҳволда Кветта шаҳри касалхоналарига жойлаштирилган.

Дастлабки тахминларга кўра, ЙТҲга ёнилғи ташувчи машина ҳайдовчиси бошқарувни йўқотгани сабаб бўлган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар