Украина ҳарбийларни тайёрлаш учун АҚШ ҳукуматидан қўшимча 500 миллион долларга эга бўлади. Бу ҳақда АҚШ вице-президенти Жозеф Байден Украина Олий Радаси ташқи ишлар қўмитаси раҳбари Анна Гопкога ёзган хатида маълум қилди, дея хабар бермоқда «Korrespondent.net».
Байден сўзларига кўра, бу маблағлар Львов вилоятида жойлашган Яворов полигонидаги Украина Миллий гвардияси ва Қуролли кучлари машғулот дастурларига йўналтирилади.
АҚШ вице-президенти мамлакат ҳукумати шу йилнинг апрелида келишилган қўшимча икки миллиард долларлик кредитни тақдим этишга тайёрлигини тасдиқлади.
Байден, шунингдек, АҚШ Евроиттифоқни Россияга қарши янги санкцияларга зарурат борлигига кўндиришини таъкидлади.
Изоҳ (0)