NASA Россиялик космонавтларнинг Халқаро космик станция бортидан очиқ космосга чиқишини тўғридан-тўғри онлайн трансляция қилади, бу ҳақда агентлик сайтида хабар берилади.
Трансляция 10 август куни Тошкент вақти билан 18:45 да бошланади. Тахминан 29 дақиқадан сўнг 44-экипаж командири Геннадий Падалка ва борт муҳандиси Михаил Корниенко «Пирс» модули шлюзини очиб, очиқ космосга чиқади.
6 соат-у 28 дақиқа давомида россияликлар ХКСнинг ташқи юзасини кўздан кечиради, «Звезда» модули иллюминаторларини чангдан тозалаб, янги туташтирувчи радиоантенна ўрнатади.
Айни пайтда ХКСда олти киши бор, булар уч нафар россиялик (Геннадий Падалка, Олег Кононенко, Михаил Корниенко), икки америкалик (Скотт Келли ва Челл Линдгрен) ҳамда бир япониялик (Кимия Юи).
Изоҳ (0)