11 август, сешанба куни «Пахтакор»нинг 1979 йил авиаҳалокатга учраган вакилларини ёдга олиб, бир нечта тадбирлар ўтказилади. Бу ҳақида «Пахтакор» клуби матбуот хизматига асосланиб Ўзбекистон Футбол федерацияси матбуот хизмaти маълум қилмоқда.
Машъум ҳалокат содир бўлганининг 36 йиллиги муносабати билан сешанба куни соат 10:00 да, «Пахтакор» стадиони ҳудудидаги ёдгорлик олдида тўпланилади ва фожиавий ҳалок бўлганлар хотирланади.
Шундан сўнг эса авиаҳалокатда вафот этганлар қабрлари жойлашган «Боткин» қабристонига йўл олинади. Кун давомида жамоа аъзолари хотирасини ёдга олувчи яна турли тадбирлар ўтказилиши мўлжалланган.
Эслатиб ўтиш жоизки, 1979 йилнинг 11 август куни Тошкент – Минск йўналишида парвоз қилаётган самолёт Днепродзержинск шаҳри узра учиб ўтаётган вақтида ҳалокатга учраган. Бортдаги барча йўловчилар ва экипаж аъзолари ҳалок бўлган. Шу жумладан, Тошкентнинг «Пахтакор» футбол клуби вакиллари ҳам.
Қуйида машъум фалокатда оламдан ўтган «Пахтакор» аъзоларини келтириб ўтамиз.
Жамоа мураббийи: Спорт устаси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган устоз — Идгай Тазетдинов.
Футболчилар
Халқаро тоифадаги спорт усталари: Михаил Ан, Владимир Фёдоров.
Спорт усталари: Олим Аширов, Александр Корченков, Сергей Покатилов, Равил Агишев, Николай Куликов, Юрий Загуменних, Владимир Макаров, Константин Баканов, Виктор Чуркин.
Спорт усталигига номзодлар: Шуҳрат Эшбўтаев, Владимир Собиров, Сирожиддин Бозоров.
Шифокор: Владимир Чумаков
Маъмур: Мансур Толибжонов
Изоҳ (0)