Туриннинг «Ювентус» жамоаси Италия Суперкубоги учун бўлган баҳсда Римнинг «Лацио» клуби устидан ғалаба қозонди. Бу ҳақда «Kommersant.ru» хабар бермоқда.
Шанхайда бўлиб ўтган учрашув 2:0 ҳисобида якунланди. Голларга ҳужумчилар Марио Манжукич ва Пауло Дибала муаллифлик қилди.
«Ювентус» шу тариқа еттинчи бор Италия Суперкубоги соҳиби бўлди. Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда туринликлар миллий чемпионат ва мамлакат Кубогида зафар қучган эди.
Изоҳ (0)