Европа Тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) Тожикистонда алкоголсиз ичимликларни ишлаб чиқарувчи завод қурилиши учун кредит ажратади, дея хабар бермоқда “News.tj”.
44,7 миллион евро ҳажмидаги кредит Туркиянинг Coca-Cola Icecek компаниясининг Тожикистондаги шўбаси ҳисобланган Coca-Cola Beverages Tajikistan’га Душанбе шаҳрида янги завод қуриш учун тақдим этилади.
Энг замонавий техника билан таъминланадиган завод йилига 100 миллион литргача алкоголсиз ичимликлар ишлаб чиқариши кутилмоқда.
Қайд этиш жоиз, Coca-Cola Icecek компанияси Қозоғистон ва Туркманистон бозорига киришда ҳам ЕТТБ билан ҳамкорлик қилиб, салмоқли муваффақиятга эришган. Компаниянинг энг асосийси эгаси Анадолу Эфес гуруҳи ҳисобланади.
Изоҳ (0)