6 август, пайшанба куни Мисрда янги Сувайш канали — Ўртаер ва Қизил денгизлар ўртасидаги қисқа йўл очилди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Янги канал қурилиши атиги бир йил давом этди, ундан кунига 97 та (илгари бу кўрсаткич 50 тага тенг эди) кема ўтиши мумкин, уларнинг навбат кутиши эса аввалги 10—12 соат ўрнига энди 3 соатдан ошмайди.
Қоҳира мамлакат бюджетига шундоқ ҳам йилига 5 миллиард долларгача даромад келтираётган каналдан тушадиган маблағ икки баробар кўпайишига умид қилмоқда.
Янги канал «оддий мисрликларнинг дунёга совғаси», дея аталди. Чиндан ҳам қурилиш деярли тўлиғича оддий фуқаролар сотиб олган янги Сувайш каналининг 12% даромад келтирадиган махсус заёмлари ҳисобига молиялаштирилди. Ушбу қимматли қоғозлар ҳисобига маъмурлар 8 миллиард доллар тўплади, 1 миллиардга етмаган маблағ маҳаллий банклардан қарз олинди. Давлат раҳбари Абдулфаттоҳ ал-Сиси қарорига кўра, хорижий инвесторлар қурилишга жалб этилмади.
Изоҳ (0)