Россияда аҳоли ва корхоналарнинг уй-жой коммунал хўжалигидан умумий қарздорлиги 1 триллион рублга етди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Мамлакатдаги 32 фоиз уйларда душ ёки ванна, 34 фоизида эса иссиқ сув йўқ. Уйларнинг 20 фоизи сув, 25 фоизи эса канализация тармоғига уланмаган. Россияликлар даромадининг 10 фоизини коммунал тўловларга ажратишига тўғри келяпти.
Изоҳ (0)