АҚШда 11 ёшли болага нисбатан уч ёшли чақалоқни бехосдан ўлдириб қўйганлик ҳолати бўйича айблов эълон қилинди. The Huffington Post хабарига кўра, ҳодиса Детройт шаҳри чеккасида юз берган.
Полициячиларнинг сўзларига кўра, исми ошкор этилмаётган бола отасиникига меҳмонга келган. Отасининг ётоғидан тўппонча топиб олган бола уч ёшли Элайжа Уолкер ўтирган машинага яқинлашиб келиб, унинг юзига қарата ўт очган.
Ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда. Давлат айбловчиси Ким Уорсининг сўзларига кўра, ўсмир бола тўппончадан қасддан ўт очган, бироқ унинг ҳаракати қотилликка сабаб бўлиши ҳақида ўйлаб кўрмаган.
Ҳозирги вақтда 11 ёшли бола вояга етмаган жиноятчиларни вақтинча сақлаш марказида ушлаб турилибди.
Изоҳ (0)