Таиланд фуқароси мамлакат қироллик оиласи аъзоларини Facebook’да ҳақорат қилгани учун 30 йилга озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда «Segodnya.ua» хабар бермоқда.
48 ёшли эркак томонидан Facebook’да қолдирилган олти хабар Бангкок ҳарбий суди томонидан қироллик оила аъзоларини ҳақоратловчи мазмунга эга, деб топилди.
Дастлаб айбланувчини ҳар бир хабар учун 10 йилдан — жами 60 йилга озодликдан маҳрум этиш ҳақида ҳукм чиқарилган эди. Эркак ўзига қўйилган айбни тан олганидан сўнг, жазо муддати икки баробар қисқартирилди.
Маҳаллий кузатувчиларнинг сўзларига кўра, Таиланддаги ҳарбий тўнтаришга қадар бу каби ҳолатлар юзасидан атиги иккита суд маҳкамаси бўлган. Ҳозирда эса бундай жиноят ишлари сони камида 56 тага етган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Таиланд бош вазири «ёлғон» учун журналистларни қатл этиш билан таҳдид қилганди.
Изоҳ (0)