АҚШнинг Миннесота штатида жойлашган 22 киши истиқомат қиладиган Дорсет шаҳрида навбатдан ташқари мэр сайлови бўлиб ўтди. The Daily Mirror хабарига кўра, сайловда уч ёшли Жеймс Тафтс ғалаба қозонди. Қайд этишларича, у АҚШ тарихидаги энг ёш мэрга айланди.
Тафтс шаҳар ҳокими сифатида ўзининг олти ёшли акаси ўрнини эгаллади — катта Тафтс бу лавозимда икки йилдан бери ишлаб келаётганди. Бошловчи сиёсатчи сайлов куни сайловчилар билан мулоқот қиларкан, агар ғалаба қозонса, ҳаммани музқаймоқ билан сийлашга ваъда берганди.
Тафтснинг онаси сўзларига кўра, Жеймс сайловда ғалаба қозонганини тушунганидан сўнг жуда ҳаяжонланган. Унинг қайд этишича, чақалоқ мэрлик ўрнини эгаллаш учун кўп ҳаракат қилган, бироқ келажакда у сиёсий арбоб эмас, балки балиқчи бўлмоқчи.
Изоҳ (0)