Швеция пойтахти Стокгольмдан Эрншельдсвик шаҳрига учаётган самолёт учувчиси борт ҳожатхонасидан маст йўловчини чиқариб юбориш учун болта ишлатишига тўғри келди. Бу ҳақда «Сегодня.ua» хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, самолёт қўнишига 10 дақиқа қолганда 50 ёшлардаги маст эркак ҳожатхонадан чиқиб, ўз ўрнига қайтишдан бош тортган. Шундан сўнг учувчи болта билан эшикни бузиб киришга мажбур бўлган: парвоз хавфсизлиги қоидаларига кўра, барча йўловчилар самолёт қўнаётганида ўз жойида бўлиши керак.
Самолёт қўнганидан сўнг полиция қоидабузарни қўлга олган. Кейинроқ уни турмуш ўртоғига топширишган.
Изоҳ (0)